
"Барселона" ва ПСЖ тўқнашувида 14 нафар футболчи иштирок этолмайди
Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Барселона" ва ПСЖ ўртасидаги баҳсда икки жамоа сафида жами 14 нафар футболчи жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.
ПСЖ таркибида Витинья ва Хвича кеча бўлиб ўтган "Осер"га қарши ўйинда жароҳат олди. Француз ОАВ хабарларига кўра, улар каталонияликларга қарши беллашувни ўтказиб юборишади. Бир неча кун олдин эса "кўк-анорранглилар" дарвозабони Жоан Гарсия ва Марк Касадо ҳам сафдан чиққанлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Ҳозирда "Барселона" сафида: Рафинья, Гави, Жоан Гарсия, Касадо, Тер Штеген, Бальде ва Фермин жароҳатланган.
ПСЖда эса: Дембеле, Дуэ, Маркиньос, Невеш, Баркола, Витинья ва Хвича ўйинга тайёр эмас.
Маълумот учун, ушбу тўқнашув 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Комментарии