"Барселона" ва "Ювентус" нинг собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтмоқда
"Барселона" ва "Ювентус каби машҳур жамоалар сафида ўйнаган Миралем Пьянич Қозоғистон клуби билан шартнома имзолашга яқин. Бу ҳақда россиялик инсайдер Иван Карпов маълум қилди.
Хабарга кўра, Пьянич "Актобе" билан бир йиллик шартнома тузади ва шу тариқа ўз фаолиятини 35 ёшида тиклайди. Унга қўшилиб, 39 ёшли Нани ҳам жамоага келади. Иккала футболчи ҳам маҳаллий лиганинг тарихидаги энг юқори маошга эга бўлади.
Маълумот учун, ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси ЦСКА бўлиб, у клубни 2025 йилнинг июнь ойида тарк этган эди.



Фикрлар