"Барселона" Вальверде билан шартномани узайтирмоқчи

"Барселона" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде  билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри маълум қилди.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” ушбу ҳолат юзасидан 54 ёшли мутахассиснинг вакилларига мурожаат қилишган. Хабарларга қараганда томонлар ўртасидаги келишув сентябрь ёки октябрь ойларига бориб имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вальверденинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!