"Барселона" Xарри Кейн трансфери бўйича умидини йўқотмоқда
"Барселона" яқин келажакда "Бавария" ҳужумчиси Xарри Кейнни ўз сафига қўшиб олиши қийин бўлиши мумкин.
Catalunya Radio маълумотига кўра, англиялик форвард клуб алмаштиришни режалаштирмаяпти. У Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва "Бавария"да қолиш истагида.
Шу билан бирга, "Барселона"нинг айрим юқори лавозимли вакиллари 32 ёшли ҳужумчини олиб келиш имкониятига ҳали ҳам ишонишмоқда. У Роберт Левандовскидан кейинги идеал ворис сифатида кўрилмоқда.
Ҳозирги шартномага кўра, Xарри Кейнинг "Бавария" билан келишуви бир йилдан кейин тугайди. Бироқ унинг яқин ойларда узайтирилиши эҳтимоли юқори экани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Кейн барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар