“Барселона” хавотирга тушиб қолди
“Барселона” раҳбарияти январь ойида жамоа ярим ҳимоячиси Дани Ольмони чемпионатнинг иккинчи қисми учун Ла Лига қайдномасидан ўтказа олмаслигидан хавотирга туша бошлади.
Sport.es нашрининг маълум қилишича, бунга молиявий ҳолат сабаб бўлмоқда. Гап шундаки, каталонияликлар Nike компаниясидан ҳомийлик маблағини кутилганидан кечроқ оладиган бўлди.
Қолаверса, жамоа ҳимоячиси ндреа Кристенсен жароҳатидан қутилди ва жамоа таркибига қайтишга тайёр. Энди клуб бу ўйинчини ҳам қайдномага киритиши керак.
Манбага кўра, “Барселона”нинг ҳозирги молиявий аҳволи бу икки футболчидан фақат биттасини рўйхатдан ўтказиш имконини беради.
Фикрлар