"Барселона" яна бир дарвозабонни ўз таркибига қўшиб олиши мумкин

"Барселона" "Лилль" дарвозабони Люка Шевальега қизиқиш билдирмоқда.

"Diario Sport" нашрининг маълумотларига кўра, каталонияликлар яқин ойларда музокараларга киришиш ва таклиф юбориш учун 22 ёшли француз билан боғлиқ баъзи муҳим тафсилотларни аллақачон ўргана бошлаган. Трансфер ёзда амалга оширилиши мумкин.

Шевальега бўлган қизиқишнинг кучайиши "Барса"да Марк-Андре тер Штеген жароҳатлангани ва Иньяки Пеньянинг ўйинига шубҳа борлиги билан боғлиқ.

Маълумот учун, 6 ноябр куни 23 ёшни қарши оладиган дарвозабоннинг "Лилль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!