"Барселона" клуби шу ёз "Милан" билан шартномаси ниҳоясига этадиган дарвозабон Жанлуижи Доннаруммага қизиқишни камайтирмаяпти.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга қараганда, “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 22 ёшли италиялик дарвозабонга расмий таклиф билан чиққан. Каталонияликлар Доннаруммага беш йиллик меҳнат шартномаси ва йилига 10 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Шунингдек, Жанлуиджининг хизматларига Туриннинг "Ювентус" ва Франциянинг "ПСЖ" клубларидан ҳам жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Доннарумма “Милан” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум Италия чемпионатида 37та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 38та гол ўтказиб юборди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар