“Барселона” яна Санчесга қизиқиш билдирмоқда
Ads

 

Голландиянинг “Аякс” клуби ҳимоячиси Давинсон Санчес фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Колумбиялик футболчига Испаниянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар 20 ёшлик Санчесни ўз таркибларига қўшиб олишмоқчи.

“Барселона” скаутлари маркизий ҳимоячининг ўйинларини диққат билан кузатиб боришмоқда. Бу борада испанияликлар футболчининг терма жамоасидаги иштирокини ҳам Колумбияга боирб кўриб келишмоқда.

Маълумот ўрнида, олдинроқ Санчес “Барселона”нинг ёшлар жамоасига ўтишни истамаганди.