"Барселона" "янги Торрес"ни сотиб олмоқчи
"Барселона" мавсум якунида жамоада катта тозалаш ишларини амалга ошириши ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди улар ўрнига муносиб номзодларни олиш лозим.
"Diario Sport" нашри тарқатган маълумотларга кўра, "Валенсия" футболчиси Фабио Бланкони жамоага олиб келмоқчи. Каталонияликлар 17 ёшли вингерни сотиб олиш жараёнини тезлаштириш ниятида. Тез орада "Барселона"нинг трансфер ишлари билан шуғулланувчи ходимлари музокарага киришади.
Испаниялик ёш истеъдод соҳиби Испаниянинг U-16 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Унинг майдондаги ҳаракатлари "кўршапалаклар"нинг собиқ футболчиси Ферран Торресга ўхшагани боис, "янги Торрес" лақабини олган.
"Кўк-анорранглилар" Бланко билан мавсум сўнгида шартнома имзолаши кутилмоқда. У Дембеле ва Фатига муносиб рақобатчи бўлиши режалаштириляпти.
Фикрлар