"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартнома узайтиришга яқин

  • 23 сентябрь, 20:26
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Нидерландия терма жамоаси футболчиси Френки Де Йонг каталонияликлар билан шартномасини узайтириши мумкин.

Tecno

Маълумотларга қараганда, клуб ва футболчи ўртасида музокаралар ижобий тарзда давом этмоқда. "Кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячига меҳнат шартномасини 3 йилга узайтиришни таклиф қилмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам клубда қолишни истаяпти. Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Ханс-Дитер Флик Де Йонгни клуб лойиҳасининг асосий қисми сифатида кўради.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!