«Барселона» ёш ҳимоячисини Англияга қўйиб юборишга тайёр
«Барселона» таркибида тўп суриб келаётган ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Себастьен Видаль тарқатган маълумотга кўра, 20 ёшли футболчига «Эвертон» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония жамоаси ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, ўз тарбияланувчисини сотишга тайёр, чунки Форт яқин мавсумда асосий таркиб учун кураша олиши қийин деб баҳоланмоқда.
Эктор Форт учун кураша олиб бораётган клублар орасида «Фулҳэм» ва Миланнинг «Интер» жамоаси ҳам тилга олинмоқда. Ўтган мавсумда футболчи «Эльче» сафида ижара асосида ўйнади. Аммо жароҳатлар туфайли майдонга бор-йўғи 17 марта туша олди. Шунга қарамасдан, у учта гол уришга ва икки голли пас беришга муваффақ бўлди.

Фикрлар