Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барселона" юлдузига Англия суперклубидан иш чиқяпти

Яхши таклиф бор

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг қишда Англия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда испан нашри Diario SPORT хабар берди.

Манба маълумотига кўра, нидерландиялик футболчига Лондоннинг «Челси» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га сотилганидан сўнг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги футболчи изламоқда. 

«Барселона» раҳбарияти эса қишки трансфер ойнасигача де Йонгнинг ҳолатини синчиклаб кузатиб боради ва ҳозирча унинг келажагига оид барча вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли де Йонг 2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида жароҳат олган ва шу боис янги мавсумда майдонга тушмади. Шу билан бирга, яқинда у машғулотларга қайтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Френки де Йонгнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, тажрибали ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ