"Барселона"да яна ички низо. Роберто Фликдан нега норози?

"Барселона"нинг узоқ йиллик ярим ҳимоячиси Серхи Роберто жамоанинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларидан норози бўлди. Мураббий ўзининг янги лавозимидаги тақдимотида 32 ёшли футболчи "жамоанинг бир қисми эмас" деган эди. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби Флик Роберто билан хайрлашмоқчи эмаслигини тушунтирган. У журналистнинг бу саволини ўринсиз деб билгани учун шундай гапирди.

Яқин кунларда "Блауграна" спорт директори Деко испаниялик ярим ҳимоячининг вакиллари билан учрашув ўтказиб, аввалгига нисбатан анча соддароқ шартларни ўз ичига олган янги шартнома таклиф қилади.

Маълумот учун, Робертонинг "Барселона" билан шартномаси муддати 2024 йилнинг 1 июлида тугаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!