"Барселона"даги зиддиятнинг иккинчи қисми бошланди
"Барселона" Чемпионлар лигаси чорак финалида ПСЖга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Ўша баҳсда Рональд Араухо қизил карточка олиб, жамоасини қийин ҳоалтга солиб қўйганди. Шундан кейин Илкай Гюндоган "У ўзига ишонмаса, Барколага тегинмаслиги керак эди", - дея гапирди. Бунга уругвайлик футболчи мана шундай жавоб қайтаради: "Мен одамлар ҳақидаги фикрларимни ҳаммага айтмайман".
Иккала футболчи кейинчалик келишиб олишгани маълум бўлди, лекин орадан кўп ўтмай германиялик ярим ҳимоячи яна Араухонинг ҳаракатларини баҳоламоқда.
"Жирона"дан учралган аламлик мағлубиятда Рональд жуда ёмон ўйин ўтказди. Айниқса, Портунинг голида Довбикни қўйиб юборгани кўплаб танқидларга сабаб бўлди.
Ўйиндан кейин 25 ёшли ҳимоячи "Биз яхши жамоамиз ва хатоларимизни тўғирлашимиз керак", дея журналистнинг саволига жавоб берди. Бу сафар Илкай қуйидагича реакция билдирди: "Хатоларимиз".
Араухо қимматли ҳимоячилардан ҳисобланади, лекин Хайрулла Ҳамидов айтганидек, у сўнгги ўйинларда ўз нархини тушириб юборди. Агарда уругвайлик жамоани тарк этишни истаса, унга "Бавария" асосий номзод бўлиб турибди.
Фикрлар