Ads

"Барселона" клуби трансфер комиссияси аъзоси Ариедо Брайда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Реал"дан "Ювентус"га кўчиб ўтганидан хурсадлигини яширмади.

“Роналдунинг Италияга кетганидан жудаям хурсандман. Чунки, у Италия футболи учун янгилик олиб кира олади. Роналду шундай футболчики, у ўз кучини бутун дунёга кўрсатишни истайди. У ўзининг сўнгги сўзини ҳали айтгани йўқ деб ҳисоблайман. У ҳали кўплаб голлар уришига ишонаман. У – ҳақиқий чемпион”, - дейди Брайда.