"Барселона"га гол урган ҳимоячи келаси мавсумни "Реал"да бошлаши мумкин

Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган "Барселона" - "Жирона" учрашувида меҳмонлар 2:4 ҳисобида зафар қучди. Шу билан бирга, каталонияликлар турнир жадвалида 1-ўринга қайтди.

Ўйиннинг 40-дақиқадасида Мигель Гутьеррес ажойиб голи билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳимоячи нафақат голи билан, балки майдондаги ҳаракатлари билан ҳам ғалабага ўзининг катта ҳиссасини қўшди. У 44 марта шерикларига пас берган бўлса, уларнинг 43 таси футболчиларга аниқ етиб борди. Шунингдек, 3 та муваффақиятли дриблинг ҳам ишлата олди. 

Маълумот учун, Мигель асли "Реал" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2022 йилда 4 миллион евро эвазига "Реал"га кўчиб ўтган. Унинг товон пули 40 миллион евро, лекин мадридликларда ҳимоячини 8 миллион еврога сотиб олиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда "SPORT" нашри маълум қилмоқда. 

"Реал" келаси йилда битта чап қанот ҳимоячиси сотиб олишни режа қилган. Бунинг учун "қаймоқранглилар" "Бавария" аъзоси Алфонсо Дэвисни кузатиб бормоқда. Аммо канадалик футболчи билан мюнхенликлар ҳам янги шартнома имзолашга ҳаракат қиляпти. Агарда ушбу трансфер ўхшамаса, "Реал" Гутьерресни ортга қайтариши мумкинлиги борасида миш-мишлар тарқалмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!