
"Барселона"нинг клуб маслаҳатчиси: "Негрейра иши" орқали бизга таъсир ўтказишга уриндилар, лекин бу амалга ошмади"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта маслаҳатчиси Энрик Масип Хосе Мария Энрикес Негрейра иши юзасидан фикр билдирди.
– Тарихан Испания судьялар қўмитаси аъзолари "Реал" мухлисларидан иборат бўлган. Улар "Негрейра иши" орқали бизга путур етказишга уриндилар, лекин бунинг иложи бўлмади.
Негрейра ҳеч қандай натижага ёки тайинловга таъсир кўрсатмаган. Буни ҳеч кимга исботлаш шарт эмас – ҳатто "Реал"дагилар ҳам бундай таъсир бўлмаганини тан олишади, – дея таъриф бериб ўтди клуб маслаҳатчиси.
Эслатиб ўтамиз, 2001–2018 йиллар оралиғида "Барселона" томонидан Испания футбол федерацияси ҳузуридаги техник қўмитанинг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 7,7 миллион евро тўлангани маълум бўлган. Суд бу тўловларни коррупцион ҳаракат деб баҳолаган эди.
Фикрлар