"Барселона"нинг коронавирусга чалинган футболчиси ким эканлиги маълум бўлди

Бир муддат аввал, "Барселона"нинг ижарадан қайтиб келган футболчилари орасидан коронавирус аниқланганлиги хабар қилинган эди. Клубнинг расмий саҳифасида айтилишича, ушбу футболчи "Шалке"дан қайтган Жан-Клер Тодибо бўлиб чиқди.

"Умид қиламизки, тез орада соғаясан ва сени яна майдонда кўрамиз", - дея футболчига соғлиқ тиланади ушбу постда.

Маълум бўлишича, 20 ёшли футболчининг ўзи клубдагиларга бу ҳақида маълумот берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!