"Барселона"нинг "Осасуна"га қарши баҳс санаси маълум бўлди, икки муҳим футболчи ушбу беллашувни ўтказиб юборади

TIGGO 2 PRO

"Барселона" ва "Осасуна" ўртасидаги қолдирилган ўйин 27 март куни ўтказилади.

Испания қироллик футбол федерацияси (РФЕФ) ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувнинг 27 март куни ўтказилишини маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, каталонияликларнинг икки муҳим футболчиси мазкур баҳсни ўтказиб юборади. Рафинья Бразилия терма жамоасининг Аргентина, ҳимоячи Рональд Араухо эса Уругвайнинг Боливияга қарши ўйинлари сабабли "кўк-анорранглилар"га ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 27-тур учрашуви 8 март куни бўлиши керак эди. Бироқ, каталонияликлар тиббий штаби аъзоси Карлес Миньярронинг вафоти сабабли баҳснинг бошқа санага кўчирилиши айтилган эди.

Маълумот учун, "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида 27 ўйиндан кейин 60 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. "Осасуна" эса 33 очко билан 14-ўринда турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!