"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Краснодар"га ўтиши мумкин
Испаниянинг "Бетис" клуби ярим ҳимоячиси Кристиана Тельо фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Estadio Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда "Барселона" тарбияланувчисига “Краснодар” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. “Буқалар” 27 ёшли испаниялик футболчини жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан Виктор Классон муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.
Маълумот учун, Тельо “Бетис” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 74та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Товон пули эса 12 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар