"Башакшеҳир" Файзуллаев билан боғлиқ вазиятда пенальти борлигини таъкидламоқда

  • 19 декабрь, 04:43
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия кубогининг А гуруҳи биринчи тури доирасида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Галатасарой:га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Учрашув якунланганидан сўнг клуб расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали ўйин бош ҳаками Ҳалил Умут Мелер ҳамда VAR ҳаками Қодир Соғлом қарорларига нисбатан эътироз билдирди.

"Башакшеҳир" Аббосбек Файзуллаев жарима майдонида йиқитилган вазият акс этган кадрни қуйидаги сўзлар билан эълон қилди:

"Майдонда — Умут, ВАРда — Соғлом! Бундай ҳолатларда пенальти белгиланмаслиги яна қанча давом этади?"

Маълумот учун, ушбу беллашувда Аббосбек Файзуллаев захирадан майдонга тушди. 90+2-дақиқада у рақиб жарима майдони ичида мезбонлар футболчиси томонидан юзига берилган зарбадан сўнг йиқилди. Аммо ҳакам мазкур вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгиламади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!