Бастони "Барселона"га ўтмайди — трансфер бекор қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонининг "Барселона"га ўтиши амалга ошмайди. Битис тўлиқ бекор қилингани ва каталониялик клуб ушбу трансфер пойгасидан чиққани маълум қилинди.

Хабарларга кўра, миланликлар 27 ёшли футболчи учун тахминан 70 миллион евро талаб қилган. Бу сумма "Барселона" учун қониқарли бўлмаган. Шунингдек, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам дастлаб бу трансфер бўйича шубҳа билдирган.

Алессандро Бастонининг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда у жамоага А Серия ва Италия Кубогини ютишда ёрдам берди. У 40 та ўйинда 2 гол ва 6 ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!