"Бавария" 100 миллион евролик трансферга қўл урмоқда
Зўр ўйинчи қиммат туради
Португалиянинг машҳур клуби «Бенфика» сафида тўп сураётган ҳужумкор футболчи Жанлука Престианни келгусида Германия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Бу ҳақда Footmercato нашри Record манбасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20 ёшли вингер хизматларига Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Престианнини ўз таркибида кўришни истаган клублар орасида Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳам тилга олинган эди.
«Бенфика» раҳбарияти аргентиналик футболчининг трансфер қийматини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
2026/2027 йилги мавсумда Жанлука Лиссабон клуби таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)