"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқишни оширди

CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзги трансферлар жараёнида чап қанот ҳужумчисини олиш устида иш олиб бормоқда. "Bild" нашрининг хабарига кўра, немис чемпионлари учун "Арсенал" футболчиси Габриэл Мартинелли қизиқарли номзод сифатида кўрилмоқда.

Tecno

Шу билан бирга, бразилиялик вингер ҳозирча "шорт-лист"нинг юқори қисмида эмас ва клуб томонидан ҳеч қандай расмий таклиф юборилмаган.

24 ёшли Мартинеллининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер баҳоси 55 миллион еврони ташкил қилади.

У "канонирлар" сафида барча мусобақаларда 225 та ўйин ўтказиб, 51 та гол ва 29 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!