"Бавария" "Барселона" футболчисига 120 миллион сарфламоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Барселона"нинг футболчиларидан бирига кўз тикди. "Todofichajes" нашрининг хабар беришича, Германия чемпиони ярим ҳимоячи Педрига қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхенликлар испаниялик ярим ҳимоячини кейинги мавсум сотиб олишни режалаштирмоқда. Иқтидорли ярим ҳимоячининг трансфери учун "Бавария" ўз тарихида рекорд даражадаги таклиф билан чиқишга тайёр. Клуб унинг учун 120 миллион евро таклиф қилмоқчи.

20 ёшли Педри "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йил июнь ойи охиригача ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!