"Бавария" "Барселона" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Ёмон кайфиятда ўтаётган мавсумдан кейин "Бавария" ёзги трансферлар учун 150 миллион евро сарфлашни кўзламоқда, дея хабар берди "Relevo" нашри. 

Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликлар "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни кузатиб бормоқда. Клуб футболчи учун 70 миллион евролик таклиф билан чиқиши мумкин. 

27 ёшли нидерланд ҳар трансфер бозори очилганида у ҳақида чиқаётган хабарлардан чарчаганини айтганди. Анча йиллардан бери "Манчестер Юнайтед" таъқиб қилиши, "Манчестер Сити" каби жамоалар ҳам доимо Де Йонгни ўз таркибида кўришни исташи борасида хабарлар бор. 

Гарчи раҳбарият ҳам унинг қолишини исташини маълум қилса ҳам, бу ёзда Френкининг "Барселона"ни тарк этиш эҳтимоли юқори. Айниқса, Гави, Педри, Гюндоган каби хавбеклар билан ярим ҳимоя кучайган пайти каталонияликлар "Бавария"нинг таклифини қабул қилиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!