"Бавария" Бундеслигадаги рекордини такрорлади. Бунгача ушбу натижа клуб тарихида бор йўғи 2 марта содир бўлган
Германия Бундеслигасининг 8-турида “Бавария” сафарда “Бохум”га қарши баҳс олиб борди. Шу куни мюнхенликлар рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалабадан сўнг "Бавария" Германия чемпионати тарихида ўз рекордини такрорлади.
Bayern & Germany маълумотларига кўра, "Бавария" мавсумнинг дастлабки саккизта ўйинида урган 29 та голи мусобақа тарихидаги энг яхши кўрсатгич ҳисобланади. Эътиборлиси, бу борадаги аввалги икки рекорд ҳам айнан "Бавария"нинг ўзига тегишли. Немис гранди бундан олдин 1976/1977 йилги мавсумда, кейин эса 2021/2022 йилги мавсумда ҳам худди шундай натижа қайд этган.
Ортда қолган саккизта ўйиндан сўнг “Бохум” бир очко билан охирги, “Бавария” эса 20 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Фикрлар