"Бавария" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

"Бавария" ёзги трансферлар ойнасида кўплаб харидларни амалга оширишни мақсад қилган. Раҳбарият янги ҳимоячилар билан шартнома имзолашни истайди. 

Инсайдер Флориан Плеттенберг хабар беришича, немислар "Челси" аъзоси Леви Колуиллни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Ушбу мавсум "аристократлар" таркибида 32 та ўйинда майдонга тушган инглиз таклифни қабул қилиши ҳам мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Колуиллнинг "Челси" билан тузган битими 2029 йилгача амал қилади. Унинг трансфер нархи эса 50 миллион еврони ташкил қилмоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!