"Бавария" энг зўр тўпурарга ўринбосар топди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешко яқин вақт ичида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, словениялик форвардга «Бавария» жиддий қизиқиш билдирган. Мюнхен клуби Шешкони Харри Кейн учун ҳамшерик сифатида кўриш билан бирга, келажакда унинг ўрнини босадиган асосий номзод сифатида ҳам баҳоламоқда.
Харри Кейннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, томонлар келишувни яна узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Кейн мюнхенликлар сафидаги ўйинлари давомида 147 учрашувда 146 та гол урган. Шунингдек, у жамоадошларига 33 бор голли пас берган.

Фикрлар