“Бавария” етакчиси билан шартномани узайтирди
Мануэль Нойер “Бавария” билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, немислар Нойер билан яна бир йилгача шартномасини узайтириш бўйича келишувга эришди. Мануэльнинг амалдаги шартномаси эса 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди. Янги таклифнинг бандига кўра, германиялик футболчи яна бир мавсум клуб сафида қолади.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли посбон 2011 йил “Шалке” клубидан “Бавария” сафига келиб қўшилган. Ушбу пайт мобайнида 540 та учрашувда майдонга тушиб, 440 та голни ўз дарвозасидан олиб чиққан ҳолда, 256 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Фикрлар