"Бавария" футболчилари ҳам камроқ маош олишга рози бўлишди

"Бавария" футболчилари мавсум тўхтатилгани боис оғир молиявий вазиятга тушиб қолган клуб ва унинг ходимларини қўллаб-қувватлашга қарор қилишди.

Германия футбол лигаси расмий сайти тарқатган хабарга кўра, мюнхенлик футболчилар коронавирус пандемияси якунлангунича маошларининг 20 фоизидан воз кечишга розилик билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Бавария"нинг 3 нафар футболчиси - Йозуа Киммих, Леон Горетцка ва Роберт Левандовски коронавирусга қарши курашиш учун ташкил этилган Wе kick Corona хайрия фондига 1 млн евро хайрия қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!