"Бавария" футболчиси "Барселона" нишонида!
"Барселона" ёзги трансфер вақтида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Каталония клуби молиявий инқироз сабабли арзонроқ вариантларни кўриб чиқмоқчи.
"Bild" нашрининг хабарига кўра, "Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг каталонияликлар шорт-листидан ўрин олган. Боатенгнинг Мюнхэн клуби билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Немис ҳимоячи "Барса" сафига эркин агент мақомида ўтиши мумкин.
32 ёшли футболчи жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ва ассист ёздириб қўйган.
Аввалроқ, "Барселона" "Бавария"нинг бошқа бир ҳимоячиси Давид Алабага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар