"Бавария" футболчисида коронавирус аниқланди

  • 27 июля, 2021, 18:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

26 ёшли франциялик футболчи айни дамда ўз ватанида карантинга олинган.

Бундан аввалроқ "Бавария" Толиссони шу ёз сотиб юбормоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Корентен Толиссо ўтган мавсум "Бавария" сафида жами 24 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию