"Бавария" футболчисини Бундеслиганинг бошқа бир гранд клубига бериб юборди
“Бавария” ҳимоячиси Йосип Станишич фаолиятини “Байер”да давом эттирадиган бўлди.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, 23 ёшли хорватиялик футболчи Леверкузен клуби билан тўлиқ келишувга эришган.
"Бавария" эса Йосипни ижара асосида кетишига рухсат берган. Станишич Мюнхен жамоаси қароргоҳини аллақачон тарк этган.
Sport Bild мухбири Кристиан Фальк тарқатган кўра, "Бавария" ҳимоячини сотмоқчи эмас. Шу сабабли "Байер"да футболчини сотиб олиш имконияти бўлмайди.
Фикрлар