"Бавария" ҳамда "Арсенал"га "Байер" ҳимоячиси керак
"Бавария" ва "Арсенал" "Байер" қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонгга қизиқиш билдирмоқда.
Фабрицио Романо берган маълумотга кўра, Фримпонгнинг ўзи ҳам бошқа жамоага кўчиб ўтишга қарши эмас. Ёзда унинг шартномасидаги товон пули 40 миллион еврога тушади.
Жорий мавсумда Жереми Бундеслига доирасида 16 та учрашув ўтказиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар