"Бавария" ҳамон Бэйлни қўлга киритишдан умидвор

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Реал" вингери Гарет Бэйлни қўлга киритишдан ҳали ҳам умидини узгани йўқ.

AS нашри тарқатган хабарга кўра агар 30 ёшли уэльслик футболчи агар “қироллик клуби”дан буткул кетишини хоҳламаса, немис гранди уни ижарага олишга ҳам тайёр. Эслатиб ўтамиз, Испания ва Германияда ёзги трансферлар ойнаси 2 сентябрь куни ёпилади.

Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Бэйлнинг агенти мижозининг ижарага кетишини инкор этган эди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Бэйл Хитой клубига ўтиши мумкин эди. Бироқ, якунда унинг трансфери барбод бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!