
"Бавария" ҳимоячиси жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди
"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис жароҳат олиб, 6 ойга сафдан чиққани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, канадалик футболчи хочсимон пайларини узиб олган. Дастлабки текширув натижаларига кўра, унинг жароҳатдан фориғ бўлиши 6 ойни талаб қилади. Бундан ташқари, бир неча кун олдин германиялик посбон ҳисобланган Нойер ҳам ўзини ноқулай ҳис қилгани сабаб, жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум эди.
Дэвис бир неча ой олдин Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишига қарамай, немисликлар билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган эди.
Маълумот ўрнида, 24 ёшли фулбек жорий мавсум 31 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар