"Бавария" ҳимоячиси соғайиб кетди
Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. Бу ҳақда Германия матбуот хабар бермоқда.
Тажрибали ҳимоячи “Ростов”га қарши (2:3) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида енгил жароҳат олганди. У “Майнц”га қарши Бундеслиганинг навбатдаги ўйинида майдонга туша олади.
Қайд этиш керак, Хаби Алонсо мюнхенликларнинг сўнгги машғулотларида индивидуал тарзда машқлар олиб борди. Унинг бўлажак ўйиндаги иштироки сўроқ остида.
Фикрлар