Мен “Сити”га керакманми? Унда музокарага марҳамат
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Жереми Доку клуб билан янги битим имзолаш учун жорий мавсум якунланганидан кейин музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
TEAMtalk нашри маълумотларига кўра, Докунинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилсада, бельгиялик футболчи клубдаги узоқ муддатли ролига аниқлик киритмоқчи.
Доку янги шартнома имзолашдан олдин бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг режаларида ўзининг муҳим ўрин тутишига кафолат олмоқчи, чунки “Манчестер Сити” ҳужум чизиғида рақобат борган сари кучаймоқда.
Жереми Доку 2023 йилда “Ренн” клубидан “Манчестер Сити”га 60 миллион евро эвазига ўтган.
Жорий мавсумда у “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатма берди.
Фикрлар