Камолиддин Тожиев Суперкубокдаги мағлубиятдан сўнг: "Энг яхши ўйинимизни ўтказдик"

Ўзбекистон Суперкубогида “Пахтакор” клуби “Бобур арена”да “Нефтчи”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва совриндан қуруқ қолди. Ушбу ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Пахтакор” клуби бош мураббийи Камолиддин Тожиев мағлубият сабаблари ҳақида гапирди.

- Ўйин қизиқарли ва яхши даражада ўтди. Кўрдинглар, бу Кубок баҳси эди ва ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди, “Нефтчи” гол урди. Биринчи бўлимни ўзида Рустам Турдимуродовда 3 та 100 фоизли имкониятлар бўлди. Биз гол ура олмадик, “Нефтчи” эса урди. Лекин яхши ўйин бўлди. Футболчиларимиз 200 фоиз ғалабага иштиёқ билан яхши ўйин кўрсатишди. Бугун бизни кунимиз эмас экан.

- Бу учрашувни жамоани ушбу мавсумдаги барча ўйинларини ҳисобласак, “Пахтакор”ни энг яхши ўйини деб айта оласизми?

- Ҳа, бугун энг яхши ўйинимизни ўтказдик.

- Ўйинни кучайтириш учун захирадан бир қатор футболчиларни туширдингиз ва улардан умид катта эди. Масалан, Ойбек Бозоровдан кўп нарса кутилганди. Аммо у кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Захирадан майдонга тушган барча футболчилардан қониқдим. Уларга яна бироз кўпроқ вақт беришимиз мумкин эди. Лекин кимлар майдонга тушишган бўлса, ҳаммасидан қониқдим.

- Шунингдек, захирадан майдонга тушган Пажишек иккинчи қаватдаги курашларда деярли сакрамади. Уни кичик жароҳати бормиди?

- Сакраса орқада ҳеч ким йўқ эди. Шунин учун тўпни “сохранит” қилмоқчи эди. Шунга сакрамади. Орқасида учта ҳимоячи турганди ва у бир ўзи эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!