"Бавария" икки нафар вингер вариантини кўриб чиқмоқда

  • 18.01.2026 13:26
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби қанот ҳужумини кучайтириш мақсадида иккита футболчи сотиб олиши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, "Бавария" клуби икки нафар футболчини синчковлик билан кузатиб боряпти. Манбага кўра, "қизиллар" "Кёльн" вингери Саил Эл-Малу ва "РБ Лейпциг" ҳужумкор футболчиси Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Диомандега "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Эл-Мала жорий мавсумда Бундеслигада 17та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Диамонде эса 15та учрашувда 6та гол урган ва 2та ассистни амалга оширган.

Маълумот учун, "Бавария" Бундеслиганинг навбатдаги учрашувини 24 январь куни "Аугсбург"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!