“Бавария” жамоада ўйнаган футболчи вафоти бўйича баёнот берди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Петер Купфершмидт ҳаётдан кўз юмди. Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар қилишича, собиқ футболчи 83 ёшида вафот этган.
- Бу хабардан жуда қаттиқ қайғурдик. Петер Купфершмидт – “Бавария”нинг барча муваффақиятларии таъминлаб келаётган авлод билан узвий боғлиқ шахслардан биридир. 1965 йилда клубнинг олий лигага чиқиши ҳозирги ютуқларнинг пойдевори бўлган.
Петер Купфершмидт клубимиз тарихининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ким унинг исмини эшитса, доимо “Бавария”нинг бугунги даражадаги клубга айлана бошлаган даврини эслайди.
Бизнинг фикр ва дуоларимиз унинг оиласи, дўстлари ва яқинлари билан бирга, - “Бавария” клуби президенти Герберт Хайнер клубнинг расмий сайти орқали таъзия билдириб.



Фикрлар