“Бавария” “жингалак”дан юз ўгирди

  • 31 июль, 2022, 15:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” раҳбарияти ҳам ёзги трансферлар вақтида жамоа ичида тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

Tecno

Асосий таркибга кира олмаётган Эрик Чупо-Мотинг жамоадан кетмайдиган бўлди. Бу ўйинчи захирада ўтириб, ўзига имкон берилишини кутишга қарор қилди.

Клуб мутасаддилари бошқа ҳужумкор футболчи Жошуа Зиркзеени қўйиб юборади.

21 ёшли нидерландиялик ўйинчига Англия премьер-лигасидан чорлов бўлаётгани айтилмоқда.

Зиркзее ўтган мавсумини ижара асосида “Андерлехт”да якунлади. Истеъдодли ўйинчи Бельгия клубида 47 маротаба майдонга тушиб, 13 та гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.

Унинг трансфери 11 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!