Ҳусанов Гвардиоланинг ўзи ҳақидаги гапи тўғри эканини исботлади

  • 17 Aug 17:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг янги мавсумида ҳам одатга кўра, мамлакатнинг энг кучли йигирма жамоаси ўзаро баҳс олиб боради. Бир тур ўзига ўнта учрашувни олади.

Tecno

Премьер-лига ташкилотлари мухлисларга қулайлик яратиш учун турлардаги ўйинларни бир неча кунга бўлиб қўяди. Хусусан, биринчи тур 15 августдан 18 августгача давом этиши белгиланган.

Айни пайтда футбол таҳлилчилари, статистика мутахассислар, соҳа экспертлари ўтказилган олтита учрашувни ҳар томонлама таҳлил қилиш билан машғул.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити” биринчи турда “Вулверхэмптон” меҳмони бўлиб, сафар учрашувидан 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан қайтди.

21 ёшли легионеримиз ўйиннинг 83-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва жамоасига ғалабали ҳисобни ушлаб қолишга ёрдам берди. Гарчи Абдуқодир бир неча дақиқа тўп тепган бўлса-да, унинг учрашувдаги ҳаракатлари ва кўрсаткичлари экспертлар назарига тушди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Абдуқодир Англия Премьер-лигасининг биринчи турида дастлабки олтита учрашувда қатнашган футболчилар орасида энг катта тезлик қайд этган беш футболчидан бири бўлди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳозиргача ўтказилган учрашувларда Ҳусанов энг тез югурган ҳимоячи бўлиб турибди.

Кучли бешликдан жой олган футболчилар, уларнинг майдондаги позицияси ва тезлик кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

Уильям Осула – “Ньюкасл” марказий ҳужумчиси, тезлиги соатига 34,2 километр.

Вильсон Изидор – “Сандерленд” марказий ҳужумчиси, тезлиги соатига 34,2 километр.

Жереми Фримпонг – “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси, тезлиги соатига 33,7 километр.

Абдуқодир Ҳусанов – “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси, тезлиги соатига 33,5 километр.

Антони Гордон – “Ньюкасл” ҳужумчиси,  тезлиги соатига 33 километр.

Кўриниб турибдики, энг тезкор “топ-5” рейтингидан жой олган ўйинчилар орасида учтаси ҳужумчилар, биттадани ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячидир.

Таъкидлаш лозимки, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум бошланиши олдидан жамоа ўйинчилари ҳақида фикр билдириб, Абдуқодир Ҳусановнинг устун томонларини, айниқса, тезлигини алоҳида эътироф этган эди.

- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача уч футболчи – Райан Шерки, Райан Айт-Нури ва Тижани Рейдерсни ўз сафимизга қўшиб олгандик ва бу трансферлар омадли чиқди.

Худди шу фикрни Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бугун у юқори салоҳиятини намойиш қилди ва Абдуқодир мен кўрган кам сонли энг тезкор ўйинчилардан биридир, - деган эди Хосеп Гвардиола.

Мана Абдуқодир ўзига берилган бир неча дақиқа ичида устозининг гаплари ҳақиқат эканини яна бир карра исботлади. Айрим экспертларнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити”га 23 август куни “Тоттенхэм”га қарши баҳсда Ҳусановнинг тезлиги керак бўлиши мумкин. Чунки рақиб жамоа сафида Муҳаммад Қудус ва Бреннан Жонсон каби тезкор футболчилар бор. Улар билан баҳслашишда Ҳусановнинг устун жиҳатлари қўл келиши мумкин.

 

Ҳусанов ўйнаган учрашувда суперрекорд ўрнатилди

Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!

Ҳусанов, “Сити”дан яна кимлар кетяпти?
Ҳусанов ва жамоадошларига хушхабар!

Пул бўлмаса, Файзуллаев ўйнамайди!

Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди

Ҳусановни “Манчестер Сити”га жойлаган мутахассис ишдан кетди!

Ҳусановнинг жойи ўзгаради

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

 

Comments

You must be logged in to commet!
Шоим Зарипов
19/08/2025 07:46
Эй соводсиз ЖУРНАЛИСТЛАР езишга мавзу ЙУКМИ Бир НАРСАНИ кайта- кайта- езуврадими сарлавха узгартирилади мавзу уша уяте шарманда саводсизлар.