«Бавария» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» клуби раҳбарияти «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден билан жиддий қизиқмоқда.

TeamTalk нашри тарқатган маълумотга кўра, агар «Манчестер Сити»га нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар кескин ва жиддий тус олса, 26 ёшли инглиз футболчисининг клубини ўзгартириш эҳтимоли ортади. Шу ҳолатда уни ўз сафига қўшиб олишга энг катта даъвогарлардан бири сифатида айнан мюнхенликлар тилга олинмоқда.

Хабарга кўра, Фоденнинг «Бавария»га ўтиши ғоясини жамоа бош мураббийи Венсан Компани фаол қўллаб-қувватламоқда. Муттахассислар ҳозирча Фоденнинг эҳтимолий трансфер қийматини тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Фил Фоден «Манчестер Сити» таркибида Англия чемпионатида тўртта ўйин ўтказди. У шу баҳсларда икки голли узатма муаллифи бўлди ва бир бор майдондан қизил карточка олиб чиқарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!