"Бавария" мақсадидан қайтмади

"Бавария" Уругвай терма жамоаси ва "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо вариантидан воз кечмоқчи эмас. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, немис клуби каталониялик футболчи учун 100 миллион евро беришга тайёр.

Манбанинг қайд этишича, Араухо Мюнхен гранди учун ёзги трансферлар ойнасидаги энг устувор мақсад бўлиб турибди. "Қизиллар" Рональдни қўлга киритиш учун баъзи футболчиларини сотишга ҳам тайёр. 25 ёшли ҳимоячи 2018 йилдан бери "Барселона"да ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2026 йилда тугайди.

Маълумот учун, жанубий америклик ҳимоячи жорий мавсум Ла Лиганинг 20 учрашувида қатнашиб, битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!