"Бавария" Майкл Олисега рекорд даражада "даҳшатли" нарх белгилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз етакчиларидан бири — француз ҳужумкор футболчиси Майкл Олисени рекорд даражадаги миқдордан камроқ суммага сотиш ниятида эмас. 

Журналист Роберто Гомес маълумотича, немис гранди раҳбарияти Мадриднинг «Реал» жамоасини Олисе бўйича позицияси билан таништирган. Унга кўра, бу ёзда футболчининг трансфери фақат 222 миллион евродан юқори таклиф этилган тақдирдагина кўриб чиқилади. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда айнан шундай миқдорни француз клуби «Пари Сен-Жермен» Каталониянинг «Барселона» жамоасига бразилиялик юлдуз Неймар учун тўлаган эди. Ҳозиргача бу сумма футбол тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилган.

Майкл Олисе ҳозирда 2026 йилги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Французлар гуруҳ босқичида олти очко жамғариб, плей-офф босқичига йўл олди.

Ўтган мавсумда 24 ёшли вингер «Бавария» таркибида барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда 52 ўйинда майдонга тушди, 22 та гол урди ва 31 марта голли пас берди.

Маълумки, Майкл Олисе 2024 йил ёзида Англиянинг «Кристал Пэлас» клубидан «Бавария» сафига қўшилган эди. У қисқа вақт ичида мюнхенликлар учун энг муҳим ва ҳал қилувчи ўйинчилардан бирига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!