"Бавария"нинг асосий нишони – "Барселона" юлдузи
Мюнхеннинг машҳур клуби «Бавария» янги қанот ҳимоячисини олиб келиш ниятида. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.
Манбага кўра, немис грандининг асосий трансфер мақсади Франция терма жамоаси ва каталониялик «Барселона» таркибида ўйнаётган латерал Жюль Кунде ҳисобланади. У сўнгги мавсумда «блауграна» асосий таркибида доимий ўринни йўқотган эди.
«Бавария» раҳбарияти 27 ёшли ҳимоячи Венсан Компани қўл остидаги ўйин услубига жуда мос тушишини таъкидламоқда.
Кунденинг трансфер баҳоси 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар