"Бавария" ўз футболчисидан воз кечди
«Бавария» клуби ҳимоячиси Саша Боэ яқин кунларда жамоани тарк этиши мумкин.
25 ёшли футболчи Саудия Арабистони клублари билан жиддий қизиқиш марказида. Ушбу мамлакатда трансфер ойнаси ҳали ҳам ёпилмагани Боэнинг кетиши эҳтимолини янада оширмоқда.
«Бу масалада ўз позициямизни бошиданоқ аниқ билдирганмиз. Тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтди, аммо баъзи чемпионатларда трансфер ойнаси ҳали ҳам очиқ. Кўрамиз», – дея жавоб берган «Бавария» спорт бўлими раҳбари Макс Эберль Саша Боэнинг сотилиши ҳақидаги саволга. Унинг сўзларини Bayern & Germany нашри келтиради.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, француз футболчисининг бозор қиймати 10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Фикрлар