“Бавария” олти нафар футболчидан воз кечяпти

Якунланган мавсумда чемпионликни қўлдан чиқариб, ўн йиллик гегемонлигини бой берган “Бавария” раҳбарияти таркибни қайта шакллантирадиган бўлди.

Sky Sport Germany нашрининг ёзишича, клуб тозалашнинг дастлабки босқичида олти нафар футболчи билан хайрлашади.

Маълумотларга кўра, “Бавария” келаси мавсум Маттейс де Лигт, Йозуа Киммих, Леон Горецка, Кингсли Коман, Серж Гнабри ва Нуссаир Мазрауи хизматидан фойдаланмоқчи эмас.

Бу ўйинчилар бўйича яхши таклиф тушадиган бўлса, клуб мутасаддилари трансферга тўсқинлик қилмайди.

Жамоага бош мураббий этиб тайинланган Венсан Компани олдига жамоа таркибини кучайтириб, яна чемпионлик йўлига қайтиш вазифаси қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!